UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  0 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  5 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  13 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  10 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67

Рэшфорд сермаҳсул ўйини ҳақида: “Бу янги менежер ва мураббийлар туфайли. Улар клубни аввалги даражага қайтаришди ва бу менга ижобий таъсир қилди” Янгиликлар

Рэшфорд сермаҳсул ўйини ҳақида: “Бу янги менежер ва мураббийлар туфайли. Улар клубни аввалги даражага қайтаришди ва бу менга ижобий таъсир қилди”

2023 йил топ-5 лигалари вакиллари орасида тўпурар бўлиб турган МЮ форварди Маркус Рэшфорд сермаҳсуллиги ҳақида фикр билдирди.

“Бу борада менга машғулотлар ёрдам берди дея олмайман. Очиғи, энг муҳим ўзгаришлардан бири – янги менежер ва мураббийларнинг келиши. Улар клуб менталитетини аввалги даражага қайтаришди ва бу менга жуда катта таъсир ўтказди.

Шунингдек, ёзги таътилни тўғри ташкил қилганим ҳам менга ижобий кўриниш берди. Фаолиятимнинг бошидан буён футболни бошимдан чиқариб юборган ҳолда яхши дам олиш имкони бўлмаган, аммо ўтган ёзда бунинг уддасидан чиқдим. Майдонга қайтиш жуда хоҳлаётганимнинг омилларидан бири шу эди. Қайтишга “чанқоқ” эдим ва мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутдим.

Тен Хагнинг асосий сифати, менимча, қатъиятлик. У учун ҳар бир жиҳат муҳим. Агар 2:0 ёки 3:0 ҳисобида олдинда бўлганимизда гол ўтказиб юборсак, у бундан хурсанд бўлмаслигини биламиз. Ва бу бутун жамоага таъсир қилади. Энди мен ва қолган ҳужумчиларимиз ҳам ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолишга интиляпмиз.

Илгари 1:0 натижаси билан олдинда борганимизда гол ўтказиб юбормаслик жуда муҳим саналарди, аммо 4:0 ҳисобидаги устунликда ўтказиб юборилган гол у қадар қўрқинчли эмасди. Ҳозир эса ҳар дақиқада юқори даражада бўлишга ҳаракат қилмоқдамиз ва гол ўтказиб юбормаслик учун бор кучимиз билан меҳнат қиламиз”, дейди Рэшфорд.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика