

Илгари Англия клубида 10-рақам остида тўп сурган 28 ёшли футболчи энди 14-рақамни олди.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, МЮ раҳбарияти ўйинчининг рақамини ўзгартириш орқали бош мураббий Майкл Каррик қўл остидаги жамоага интеграциялашув жараёнида унга ишонч билдирган. Рэшфорд ўтган мавсумда ижара ҳуқуқи асосида "Барселона"да айнан 14-рақам остида тўп сурган, у йўқлигида эса 10-рақам Матеус Куньяга берилган эди.
Аввалроқ форвард собиқ бош мураббий Рубен Аморим билан келишмовчиликлар сабабли манкунианликлар таркибидаги ўрнини йўқотган эди. Англиялик футболчи 2024/25 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида "Астон Вилла"да ўтказган, 2025/26 йилги мавсумда эса Каталония клуби шарафини ҳимоя қилган эди. Ла Лиганинг ўтган мусобақасида у ўз ҳисобига 8 та гол ва 7 та голли узатма ёзиб қўйди.
"Барселона"да форвард сотиб олиш бўйича 26 миллион фунтлик опция бор эди, аммо Испания клуби ушбу баншни фаоллаштирмасликка қарор қилди. Бу эса Рэшфорднинг "Манчестер Юнайтед"га тўлиқ қайтишини энг эҳтимолий сценарийга айлантиради.



