Рэшфорд Брунонинг голи ҳақида: "Агар тўпга эгалик қилганимда зарба ёки пас берардим"

Aslanov Jasurbek
15 янв 2023, 02:25
Маркус Рэшфорд "Манчестер Сити"га қарши кечган (2:1) ўйинда Бруно Фернандешнинг урган голи ҳақида фикр билдирди.

МЮнинг ўша голли ҳужумида Маркус Рэшфорд офсайдда эди, аммо тўпга тегмади. Бош ҳакам Стюарт Эттуэлл ВАР ҳакамлари билан маслаҳатлашиб, голни ҳисобга олишди.

"Мен офсайддаман деб ўйладим, шу сабабли тўп ортидан югурганим йўқ. Агар тўпга эгалик қилиш учун югургаимда пас ёки зарба берардим. Офсайддалигимни тушундим.

Ўша вазиятда мен қила оладиган иш шу эди, қолгани эса бош ва ён ҳакамга боғлиқ бўлди. Фикримча, вазиятда қатнашмадим. Гол тўғри ҳисобланди" - дейди МЮ форварди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Independent

Сўнгги янгиликлар

Барча ›