Рэшфорд "Бавария"га қизиқми?

Alisher
22 дек 2024
Таниқли германиялик инсайдер Кристиан Фальк "Бавария"нинг "Манчестер Юнайтед" форварди Маркус Рэшфордга қизиқиши борасидаги хабарларга изоҳ берди.

"Бавария" Маркус Рэшфордга қизиқмаяпти. Албатта, у яхши ўйинчи, аммо бу жуда ҳам қиммат бўлади. Шунингдек, "Бавария"да унга асосий таркибда ўринни кафолатлаш учун майдонда бўш жой йўқ", — деб ёзди Фальк.

Олдинроқ, "Манчестер Юнайтед"нинг Маркус Рэшфордни сотишга тайёрлиги маълум бўлганди.


AlisherМуаллиф
Манба: CaughtOffside