Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида

Alisher Ostonov
19 июл 2025
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд фаолиятини Испанияда давом эттиради.

Футболчи "Барселона" билан шартнома имзолашга яқин турибди.

Манбага кўра, каталонияликлар мураббийлар штаби британиялик футболчининг трансферини маъқуллаган. Битим якуний босқичда.

Аввалроқ, каталонияликлар футболчининг ҳозирги маошини тўлашга тайёр эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Футболчининг Англиядаги маоши ҳафтасига 300 минг фунтни ташкил қилади. У испан клуби либосини кийиш учун уни жиддий тарзда пасайтиришга тайёр.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: The Athletic