Рэшфорд АПЛдаги голлар сони бўйича МЮда Кантонага етиб олди

Eldor Akmurzayev
28 дек 2022, 08:25
Англия чемпионати 17-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Ноттингем Форест”ни йирик (3:0) ҳисобда енгишга эришди.

Маркус Рэшфорд учрашувда рақиб дарвозасини ишғол этди. У АПЛдаги голларини 64 тага етказиб олди ва МЮнинг мусобақадаги тўпурарлар рўйхатида 8-ўриндаги Эрик Кантона билан тенглашди. Улардан битта юқори поғонада Оле-Гуннар Сульшер бормоқда – 91 гол.

Топ-8 эса қуйидаги кўринишда:

1. Уэйн Руни (183 гол);

2. Райан Гиггз (108);

3, Пол Скоулз (107);

4. Криштиану Роналду (103);

5. Руд ван Нистелрой (95)

6. Энди Коул (93);

7. Оле-Гуннар Сульшер (91);

8. Маркус Рэшфорд (64);

8. Эрик Кантона (64);

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ESPN