

- "Манчестер Юнайтед" ростан ҳам менга таклиф билан чиққанини тасдиқлайман. Буни барча билса керак. Нафақат улар, балки бошқа жамоалардан ҳам чақирувлар бўлганди. Аммо мен "Бавария"ни танладим. Чунки "Бавария" буюк клуб. "Альянц Арена" жуда катта стадион ва унда "Бавария" мухлислари фантастик муҳитни вужудга келтиришади. Бу борада "Бавария" менга "Бенфика"ни эслатиб юборади. Мюнхенликлар билан бир қатор совринларга эга чиқишни ва футболчи сифатида ўсишни истайман.



