"Реал"нинг янги ўйинчиси Мадридга учиб келди

Alisher
8 сен 2021
"Реал"нинг янги футболчиси Эдуардо Камавинга Мадридга келди.

Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда. У самолёт олдида футболчининг ўз агенти билан тушган расмини жойлади.

Олдинроқ маълум бўлганидек, "Реал" французнинг таништирув маросимини бугун Тошкент вақти билан соат 15:30да ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Эдуардо "Реал"га "Ренн"дан жорий йилнинг 31 августида бонусларсиз 31 млн евро эвазига ўтди.

[instagram]

 [/instagram]


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano