"Реал"нинг янги футболчиси: "Мени Роналдо билан таққосламанг"

Alisher
26 сен 2019, 15:15
18 ёшли Родриго Ла Лигадаги дебют ўйинида гол урди.

Унга Ла Лигадаги голини уриш учун 93 сония кифоя қилди. Бу Испания чемпионатидаги дебютантлар орасида рекорддир.

"Мени Роналдо билан таққосламанг, чунки у Бразилия ва футбол тарихидаги энг зўр футболчилардан биридир", - дейди Родриго.

"Мен доим "Реал"да ўйнашга ҳақли эканлигимни исботлашим керак. Ҳеч бир сўз айта олмайман, мен "Реал"га ўтишни орзу қилганман. Қачонки сен "Бернабеу"га келар экансан мухлислар исмингни айтиб, куйлашади... Мен бахтлиман".

"Қироллик клуби"нинг кейинги ўйини 28 сентябрь куни "Атлетико"га қарши бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal