"Реал"нинг муҳим футболчилари "Қиролик клуби" сафига қайтишди

Aslanov Jasurbek
16 ноя 2017, 14:51
"Реал" "Атлетико"га қарши бўлиб ўтадиган Мадрид дербисига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Олдинроқ Иско ва Лука Модрич алоҳида шуғулланишган эди, бугун эса улар умумий гуруҳга қўшилишди. Матео Ковачич 14 сентябрда олган жароҳатидан сўнг энди машқ қилди. Иско ва Модрич шанба куни майдонга тушишлари керак, Ковачичнинг иштирок этиши эса сўроқ остида.

"Атлетико" - "Реал" баҳси 18 ноябрь куни Тошкент вақти билан 00:45да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com