"Ман Сити" Ковачич трансферига қанча тўлаши маълум

Omonjon To`xtamirzayev
16 июн 2023, 18:59
"Челси" ярим ҳимоячиси Матео Ковачич "Манчестер Сити"га ўтади.

Маълумотларга кўра, "шаҳарликлар" хорватиялик футболчи билан 2027 йилгача мўлжалланган шартнома борасида келишиб қўйган.

"Челси" ва "Манчестер Сити" трансфер ишларини якунламоқда. Томонлар 30-35 млн фунт стерлинг атрофидаги суммада тўхташи кутилмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Dimarzio.com