“Реал”нинг ғалабали серияси якунланди

Eldor Akmurzayev
3 окт 2022
Испания чемпионати 7-турида “Реал” ўз майдонида “Осасуна” билан дуранг ўйнади.

Учрашувнинг 78-дақиқасида Давид Гарсия ўйиндан четлатилди ва Карим Бензема пенальти тепиш имконига эга бўлди, аммо француз бундан фойдалана олмади ва учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Шу тариқа, Карло Анчелотти шогирдлари мавсумда илк бор рақибни мағлуб этолмади. Бунгача ўтказилган 9 та расмий ўйинда ғалабали серия қайд этилаётганди. Бундан ташқари, мадридликлар мавсумолди ўртоқлик учрашувида “Ювентус”ни ҳам таслим этганди – 2:0.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia