"Реал"ни таслим этишимизга ишонаман"
14 авг 2024 12:26
Янгиликлар
"Реал"ни таслим этишимизга ишонаман"
Учрашувдан олдин бергамоликлар ярим ҳимоячиси Мартен де Рон фикрларини билдириб ўтди.
"Мухлисларимизга худди Дублин (Европа лигаси финали ўтказилган)даги каби табассум улашамиз деб умид қиламиз. Бизда мотивация бор ва биз беллашувга тайёрмиз.
Биз ўз футболимизни ўйнашимиз керак, бизда ўз фалсафамиз ва ўйин услубимиз бор. Бу майдонда ҳурмат ва катта жасорат талаб қилади, лекин мен "Реал"ни юта олишимизга ишонаман.
Жароҳат олганларга ҳамдардман, мен Европа лигаси финалида худди шундай ҳолатда эдим ва буни нима эканлигини яхши ҳис қиламан. Биз улар учун ҳам янада кўпроқ мотивация билан ҳаракат қилишимиз зарур. Ҳаммаси ўз қўлимизда ва буни майдонда кўрсата олишимиз керак", - деди де Рон.

УЕФА Суперкубоги. "Реал" ва "Аталанта"нинг тахминий таркиби билан танишинг
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар