UZ

Сўнгги янгиликлар

13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  2 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  4 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  1 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  2 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  7 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  44 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  21 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  11

“Реал”ни қаёққа бошлаяпсиз Жаноб? Янгиликлар

“Реал”ни қаёққа бошлаяпсиз Жаноб?

Мураббийлик фаолиятини ўта омадли бошлаган Зидан ҳам камчиликлардан ҳоли эмас(ми)?!

Бенземанинг устун жиҳатлари “Реал”га фойда келтирмай қўйди

Ўзини “Пике” деб атаган хакер “Реал Мадрид”нинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларига ҳужум уюштириб, Бензема сотилаётгани ҳақида хабар берганда, “қаймоқранглилар” мухлисларининг бир қисми буни яхши янгилик сифатида қабул қилишгани бор гап. Бевосита майдондаги ҳаракатларига алоқаси бўлмаган баъзи сабабларга кўра, Франция термасига чақирилмаётган Каримни энди у ерда ҳам кераги йўқдек. Нисбатан ёшроқ ва тезкорроқ янги футболчилар етишиб чиқиб бўлди. Бир танишим айтганди, Бенземанинг “Реал” учун жуда муҳим жиҳати, жамоавий ҳаракатларидан ташқари у Роналдонинг “сояси”да қолишга рози. Чиндан ҳам шундай, аммо бу чиндан ижобий сифатмикин? Бензема хатто чап қанотга ўтиб ҳаракат қилишга ҳам рози, Левандовски, Суарес ёки Кейндан бундай “фидокорона” ҳаракатни кутиш қийин.


Бироқ бу футболчилар охирги вақтлар Бенземадан кўпроқ гол урмоқда. Айнан ўша голлар “Реал”га ҳали жуда керак бўлади. Роналдонинг ёши ўтиб бормоқда ва ўзи қанчалик истамасин, бутун мавсум давомида барча ўйинда майдонга тушаверадиган бўлса, жисмоний ҳолати бундан 10 йил аввалгидагидек бўлиши қийин.

“Футболчини фойдалана олмаган вазияти учун айбдор қилиш керак эмас” деди Зидан, бироқ... Ҳужумчи гол урмаса, уни танқид қилмай, мақталмайдику! Имкониятидан фойдалана олмагани учун форвардни айблаб бўлмаса, унда ҳеч кимни ҳеч нимада айблаб бўлмай қолади. Зинедин ошириб юборяпти чамамда. Ҳужумчини ёнини оладиганларнинг аксарияти, Бензема португалиялик “замбарак” билан яхши чиқишади дейишади. Лекин Бензема фақатгина ватандоши мураббийлигига ишониб қолмай, “Реал” даражасига мос бўлиш учун кўпроқ меҳнат қилиши, тер тўкиши лозим. Сабаби вақт ўтгани сайин Роналдо майдонда Каримсиз ҳам ишини қойилмақом қилиб бажара олиши яққол кўриниб қоляпти.

Перес шу ерда хато қилди. У Обамеянг ҳам, Мбаппе ҳам “Реал”га ўтмаган тақдирда, Бенземага ўринбосар ким бўлишини аниқлаб олмади. Зидан бошқа бир француз Мбаппега шу қадар ишониб қолиб, бошқа вариантларни кўриб чиқмаганди дейиш Мадрид жамоасига ярашмайдиган иш бўлади. Энди вазиятни юмшатиш, мухлисларни чалғитиш учун жамоа Бензема билан шартномани узайтирмоқчи. Ахир Левандовски қачонлардир “Реал” сафига ўтишни орзу қилардику! Энди испан клуби скаутлари “Лейпциг” ҳужумчиси Вернерни кузатишаётгани ҳақида маълумотлар бор. Тўғри қилишади, шу кетишда давом этадиган бўлса, “қироллик клуби” қишдаёқ катта трансферга қўл уришга мажбур бўлиб қолиши мумкин.

Бензема қийин вазиятларда, кучлилар билан баҳсларда ўзини кўрсатади ва жамоага фойда келтиради дейдиганларга ҳам айтадиган гапим бор, “бекорларни айтибсиз”.“Реал” Чемпионлар Лигасида зафар қучган мавсумлар плей-офф учрашувларидаги голларнинг 2-3 тасида иштирок этди холос. Хаттоки жамоа вингерлари ҳам бу борада ҳужумчидан фаолроқ. Ла Лига марказий учрашувларида ҳам Бензема ўзини кўрсата олмаяпти. Француз ҳисобида сўнгги уч мавсумда 3тагина гол бор. Криштиану “Атлетико” билан биттагина ўйинда шунча гол урган. Бундан кўриниб турибдики, Зиданга жамоани қийин вазиятда қутқара оладиган ўйинчи керак бўлса, мураббий Бенземага умид қилмаса ҳам бўлади.


Энди Бензема жароҳатидан тузалгунга қадар, ҳужум марказида Бэйл ва Роналду ҳаракат қилиши мумкин. Уларнинг ҳар иккиси охирги вақтларда ўз мамлакати термаси сафида бу ишни бажариб келяпти, аммо бу доим ҳам самара келтирмоқда деб бўлмайди.

Моуриньо ўз вақтида “Реал” машғулотлари бошланиш вақти фақатгина Бензема кўп ухлагани сабаб, бир соатга сурилганини билгач, яхшигина жанжал қилганди. Анчелотти эса Зидан билан суҳбатдан сўнг, Бенземани қабул қилганди, бироқ Карим барибир ўзига хос характерини кўрсатишдан чарчамаяпти – майдондан ташқаридаги жанжаллар, клублар, қизлар...


Зидан аслида ҳам Бенземани кучли ҳужумчи деб ҳисоблайдими?

“Реал” барча турнирлардаги 71 ўйиндан буён майдонни голсиз тарк этмаяпти ва бу борада жаҳон рекорди Пеленинг “Сантос” клубига тегишли натижа (74 учрашув)ни яхшилашига оз қолди. Аммо бу серияда Бенземанинг хизматлари беқиёс деб бўлмайди.

Футболчи тарафдорлари унинг ҳимоявий ҳаракатларда фойдали эканлиги, прессингда фаол эканлигини таъкидлашишга шошишлари турган гап. Ўзингизни босинг, Бензема 5-7 килограмм вазн “ташлагандагина” бу борада фаол бўлиб қолганини барча сезиб улгурган. Аммо уларни Бензема бевосита ўз вазифаси, гол уришда оқсаётгани хайрон қолдирмаяптими? 

Энди тасаввур қилинг, ҳозирги “Мадрид”да ўша Бенземанинг ўрнида Суарес ёки Левандовски бўлса, жамоа йўқотгандан кўра, кўпроқ нарса ютса керак, ёки ундай эмасми? Омадли ва ақлли мураббий Зидан ҳали ҳам нега Бензема асосий таркибда тушавериши зарурлигини тушунтириб беролмади. Ва шу жойда Зинедин аслида юртдошига қандай муносабатда эканлигини билиш қийин. Бунга ишониш қийин бўлса ҳам, Зидан қайсидир маънода дўстликни, “Реал” манфаатларидан устун қўяётганини кўришимиз мумкин. Жамоатчилик олдида Бенземани ҳимоя қилишдан чарчамайдиган Зидан, барчасидан мамнун бўлса қўйидаги ҳаракатларни амалга оширармиди?

Кам учрайдиган холат... Ўша вазиятда ўз "маскасини" тақиб улгурмаган Зидан ўйиндан сўнг, одатдагидек французни ҳимоя қилди.

Рамос рақиб жарима майдонида Бенземадан фойдалироқ! Бу нормал холатми? Бензема голли пасларни ҳам у қадар кўп етказиб бера олмаяпти. Натижа қандай? Карим сўнгги пасни етказиб беришда ҳам, марказий ҳужумчи ролида ҳам хавас қилгудек ҳаракат қилолмаяпти.


Бу сафар
Зиданнинг қайсарлиги “Реал”га қимматга тушадими?

Жароҳат сабаб Бензема майдонга туша олмайди. Агар шундай бўлса, Моратани сотиб, ўрнига ҳеч кимни олмаган Перес ва Зидан бош айбдорга айланишади!

Агар “Реал” яқин олти ҳафтани Бенземасиз ҳам ишончли ўтказа олса, яна Зидан хато қилган бўлади. Ахир айнан у Бенземани сотмасликка Пересни кўндирди. Ҳар икки вариантда ҳам Зидан хатога йўл қўйган бўлиб чиқмоқда. Чемпионлик титулини ҳимоя қилишда “Реал”га Роналдо ёрдам бера олмаганда гол урадиган бошқа бир футболчи жуда зарур бўлади. Аммо топ даражадаги ҳужумчи таркибда кўринмаяпти.

Узоқ масофаларда (яъни бутун мавсум давомида) яратилган имкониятлардан унумли фойдаланадиган ҳужумчи ғалабаларда муҳим рол ўйнайди. Ҳа, Роналдо Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига келиб, жисмоний ҳолатини “пик” даражага олиб чиқишига, жахл билан муҳим голлар уришига ўрганиб қолганмиз. Аммо ҳужум марказида ўйнайверса Криштиануда ҳам муаммолар пайдо бўла бошлайди ва у нисбатан камроқ фойда келтиради. У барибир олдинда туриб, ортиқча ҳаракатсиз, яратилган вазиятни голга айлантирадиган футболчилар типига кирмайди. Тунов кунги Бэйл бунга ёрқин мисол. Аввалги мавсумдан фарқли ўлароқ, энди қийин паллада Мората каби футболчи ёрдамга келмайди.

Бир қарашда Карим кучли форвард, у шу қадар кучлики, гол ура олмаслик қийинроқ бўлган вазиятда ҳам у бу ишни уддалай олади. Карим бир неча килограмм ортиқча (!) вазндан қутулганининг ўзи байрамдек. Чиндан, профессионал спортчи ортиқча вазнидан қутулиши катта ютуқ-ку ахир. Йилда бир марта “Атлетико”га қарши ўйиндагидек, жарима майдонига кириб бориб, Искога голли узатма етказиб берса бўлдида.

Бензема – жаҳон даражасидаги футболчилигига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Аммо энг фойдалилари қаторидан жой олишига шахсан менинг шубҳам бор.

“Реал”шубҳасиз идеал ҳужумчига лойиқ жамоа, бироқ Бензема бошқа “маҳалланинг боласи”ку. Шу нарсани тушуниб турган Зидан унга ўринбосар, рақобатчи олиб келмасликка қарор қилди. Ва заиф нуқталари (деярли) йўқ “Реал”га энди бошланган мавсумда айнан Бензема фактори қимматга тушиши мумкин. Бензема ёмон ҳужумчи эмас, бироқ у “Реал” асосий таркибига лойиқми?

Кўриб турганингиздек, Зидан ажойиб дўст ва яхши ота – шунча ишнинг орасида Лука (Зидан) “Реал” асосий жамоасига қўшилиб олди. Натижалар қониқарли бўлар экан бундай нарсаларга жиддий эътибор берилмайди, аммо...

Энг ёмони ҳозирги “Реал” буткул Бенземасиз ўйин тактикасига ҳам эга бўлмаса керак. “Барселона” тўрт очкога қочириб юборилди, Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида бир нима бўлиб, Роналдо “қутқарувчи” вазифасини бажара олмаса нима бўлади?

P.S: Муаллифнинг мақсади Зидан, ёки "Реал"ни камситиш, ёмон кўрсатиш, ёки шунга ўхшаш бирор нияти бор деганларга :)

Супер Зидан ёхуд 6/9 (https://championat.asia/uz/uzb/news/169767) ўқишни тавсия қиламиз!

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика