"Реал" "Ювентус"нинг таклифини кўриб чиқишга тайёр

Tolibjon Qosimov
27 мар 2020, 22:42
"Реал" ҳимоячиси Марселога "Ювентус" жамоаси қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда "Calciomercato" хабар берди.

Турин клуби бош мураббийи Маурицио Сарри чап қанот ҳимоясида рақобат пайдо бўлишини хоҳламоқда, ҳозир чапда Алекс Сандро тўп тепади.

Қайд этилишича, агар марселонинг ўзи "Ювентус"га ўтиш вариантига қизиқиш билдирса, Мадрид клуби бунга қаршилик қилмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Calciomercato.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›