

Манбага кўра, “Реал” ёзда Дани Себальос, Лука Йович, Хесус Вальехо, Мариано Диас, Кубо, Рейньер, Альваро Одриосола ва Браим Диасни трансферга қўйиб, яхшина маблағ ишлаб олишни кўзлаган. Гарет Бейл эса мавсум тугагач, клубни эркин агент сифатида тарк этади.
Йович ва Себальосга аниқ таклифлар бор. Вальехога испан клублари давогарлик қилмоқда, Мариано эса “Лион”га қайтиши кутилмоқда.



