“Реал” январда Коэнтрауни ижарага бериши мумкин
30 дек 2013 09:32
Янгиликлар
“Реал” январда Коэнтрауни ижарага бериши мумкин
Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти ҳимоячи Фабиу Коэнтрауни ижарага бериш вариантларини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради El Mundo Deportivo.
Айни пайтда Португалиялик футболчи учун “Милан” асосий даъвогар бўлиб турибди.
Хабарларга қараганда “россонери”лар январда футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишлари мумкин.
Ўйинчининг ўзи ҳам “Реал”ни тарк этишга қарши эмас. Ушбу мавсумда Коэнтрау 4 та ўйинда майдонга тушган.
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар