UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  1 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  4 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  2 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0

"Реал" ва "Наполи" "Аталанта" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда Янгиликлар

"Реал" ва "Наполи" "Аталанта" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Мадриднинг "Реал" клуби келажакда Карим Бензема ўрнини босадиган ҳужумчи қидирмоқда.

Италия матбуоти "Аталанта" ҳужумчиси Расмус Хойлунн Мадрид клубининг радарига тушиб қолгани ҳақида хабар бермоқда. Даниялик футболчига "Наполи" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Карим Бензема ҳозирда "Реал Мадрид"нинг асосий ўйинчиларидан бири. Бироқ сўнгги пайтларда 2022 йилги "Олтин тўп" соҳиби кўпроқ жароҳатларни даволаш билан банд ва ҳар доим ҳам Карло Анчелотти ихтиёрида эмас.

"Реал" узоқ вақтдан бери Килиан Мбаппе билан шартнома имзолаш орқали ҳужумни кучайтирмоқчи эди. Бироқ якунда франциялик футболчи ПСЖда қолди, Мадриднинг яна бир трансфер мақсади Эрлинг Ҳоланд эса "Манчестер Сити"га ўтди.

"Il Corriere del Mezzogiorno" хабарига кўра, "Реал" А Сериядан футболчи сотиб олиши мумкин. 20 ёшли даниялик футболчи жорий мавсумдан бошлаб "Аталанта"да ўйнамоқда.

Тўпурар Италияда тобора кучайиб боряпти. У ушбу мавсум А Серияда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унга анча кучли клубларнинг скаутлари эътибор қаратди.

Хойлуннга "Реал"дан ташқари "Наполи" ҳам қизиқмоқда. Агар "адзурри" ёзда ўзининг энг яхши тўпурари Виктор Осимхенни сотишга қарор қилса, янги ҳужумчи керак бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика