"Реал" топ-даражадаги футболчи билан шартнома имзолаш фикридан қайтди

Mirjalol Normatov
22 май 2022, 15:55
"Реал" ёзда Килиан Мбаппе билан шартнома имзолай олмайдиган бўлди.

"As" нашрининг ёзишича, "Реал" энди ўз лойиҳасининг бошқа йўлидан кетади ва унда топ-даражадаги футболчилар билан шартнома имзолаш вариантлари кўриб чиқилмайди. Лойиҳада Винисиус ва Родриго каби футболчилар асосий бўлакка айланади ва улар супер-футболчиларга айлантирилади.

Клубдагилар ушбу футболчиларнинг потенциалини юқори деб ҳисобламоқда ва уларнинг ривожланиши анча тез содир бўлмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: As