"Реал Сосьедад" футболчиси: "Ҳозир "Реал" устидан ғалаба қозониш учун қулай вақт"

Aslanov Jasurbek
28 янв 2017, 11:10
"Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Хаби Прието "Реал"га қарши бўлиб ўтадиган Испания чемпионати 20-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Ҳозир "Реал"ни мағлуб этиш учун қулай вақт. Биз яхши ҳолатдамиз ва ўйинда ғалаба қозониш учун режа тузамиз. "Реал" Испания Кубогида мағлуб бўлди ва бундан хафа. Гап ўз майдонида ўйнайдиган миллий биринчилик етакчиси ҳақида кетяпти. Шу сабабли улар ҳурмат қилиб ўйнаймиз" - дейди Прието.

"Реал" ҳамда "Реал Сосьедад" ўртасидаги баҳс 29 январь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca