

Клуб 36 ёшли испаниялик футболчига пасайтирилган маош билан 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган янги келишувга таклиф қилади. Футболчининг ўзи жамоада қолишга қизиқмоқда.
Давид Сильва "Реал Сосьедад"да 2020 йилнинг августидан бери ўйнайди. У 2021/22 йилги мавсум жамоа таркибида 28та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 4та ассист қайд этди.
Сильванинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.



