“Реал” собиқ посбони: “Роналду Рауль каби ўзини ўйлайдиганлар тоифасидан”

Eldor Akmurzayev
23 апр 2020, 21:40
“Қироллик клуби” 2011 йил фаолиятини якунлаган польшалик посбон Ежи Дудек собиқ жамоадошлари Рауль Гонсалес ҳамда Криштиану Роналду ҳақида гапирди.

“Роналду мағрур, аммо у саҳна ортида нормал йигит. Муҳими эса инсонлар уни қандай қабул қилишида. 

У Раулга ўхшаб, ўзини ўйлайдиганлар тоифасидан, рақобатни хоҳлайди ва табиатан ғолибликка мойилдир. Иккаласи ҳам 5:0 натижаси ва бошқа футболчиларнинг тўп киритганидан кўра, ўзлари урган голлар эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишни афзал кўришади”, дея ёзган Дудек ўз автобиографиясида.

Дудек: “Месси ва Гвардиола буюк провокаторлар”

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›