

34 ёшли ҳимоячининг келаси ёзда шартномаси якунига етади. Томонлар ҳали шартномани узайтириш борасида келиша олишмади. Футболчи ПСЖга ўтиши мумкин.
"Қаймоқранглилар" эса унга ўринбосар сифатида қуйидаги ўйинчиларнинг шорт-листини тузди: Давид Алаба, Эрик Гарсия ва Пау Торрес.
Рамос 2005 йилдан бери Мадрид жамоасида ўйнайди. Ҳимоячи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



