UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  0 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  0 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  8 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  11 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  40 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  23 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  16 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  17

"Реал" қоидани бузди, жамоага техник мағлубият ёзилиши мумкин, агарда... Янгиликлар

"Реал" қоидани бузди, жамоага техник мағлубият ёзилиши мумкин, агарда...

"Хетафе"га қарши ўйинда "Реал" захирадан футболчини тушириш чоғида хатоликка йўл қўйди.

Гап шундаки, ЛаЛиганинг 35-тури доирасида "Хетафе"га қарши ўйин вақтида бош ҳакам Хуан Мартинес Мунуэра "Реал"га алмаштиришни бекор қилиб, жароҳатланган Эдуардо Камавингани майдондан олинишига ёрдам берди. Бу эса ФИФА қоидаларига зид.

Баҳснинг 84-дақиқасида "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти майдонга ҳимоячи Альваро Одриосолани майдонга туширмоқчи бўлди. У учрашувдаги гол муаллифи Марко Асенсионинг ўрнини эгаллаши керак эди. Ўшанда Асенсио майдонни тарк этган заҳоти Эдуардо Камавинга захирага олинишини сўради. Якунда Асенсио майдонда қолди ва Одриосола айнан Камавинганинг ўрнини эгаллади.

Гап шундаки, ФИФА қоидасига кўра, алмаштирилаётган футболчининг майдондан чиқиши ва майдонга тушаётган футболчининг чизиқдан ўтиб, майдонга тушганидан кейин алмаштирилиш жараёни якунланган ҳисобланади ва буни бекор қилиб бўлмайди.

Ўз навбатида Одриосола чизиқ хатлаб, майдонга тушиб бўлган ва Асенсио чизиқ хатлаб майдондан чиққанди. Ўз навбатида бош ҳакам ҳам бу паллада хато қилди ва "Реал"га захиранинг бекор қилинишида тўсиқ қўймади.

Агарда "Хетафе" бу ҳолат учун ЛаЛигага арз билан чиқса, "Реал"га техник мағлубият ёзилиши мумкин. Бироқ "Хетафе" шикоят киритишни маъқул топмади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика