UZ

Сўнгги янгиликлар

20:41Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб, Олимпия ўйинларидан қуруқ қолди  2 20:13АПЛда мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар эълон қилинди  2 19:51ПРО-Лига. "Шўртан" камчиликда "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратди  3 19:36Начо Европанинг бошқа клуби шарафини ҳимоя қилмайди  0 19:17Ҳакамлар Суперлига 6-тур ўйинларида нечта хатога йўл қўйишди?  3 19:06Жоржиньо "Арсенал" билан янги шартнома имзолади  0 18:31Зиеш "Челси"га қайтмайди  2 18:11"Барселона" Кубарси билан янги шартнома имзолади  5 17:50Фоден, Деклан Райс, Сака ва бошқалар — АПЛ мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  3 17:27"Тоттенхэм" таркибини тубдан ўзгартиради  0 17:12ПРО-Лига. "Дўстлик" - "Машъал": Асосий таркиблар маълум  2 16:55Моуриньо: "Ўша таклифни рад этиб, хато қилганман"  5 16:41ПРО-Лига. "Шўртан" – "Қўқон-1912": Асосий таркиблар маълум  1 16:23Ўзбекистон футзал МТЖ дунёнинг биринчи рақамли жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади  11 16:05"Манчестер Юнайтед" АПЛ юлдузи учун курашга қўшилди  1

"Реал" қоидани бузди, жамоага техник мағлубият ёзилиши мумкин, агарда... Янгиликлар

"Реал" қоидани бузди, жамоага техник мағлубият ёзилиши мумкин, агарда...

"Хетафе"га қарши ўйинда "Реал" захирадан футболчини тушириш чоғида хатоликка йўл қўйди.

Гап шундаки, ЛаЛиганинг 35-тури доирасида "Хетафе"га қарши ўйин вақтида бош ҳакам Хуан Мартинес Мунуэра "Реал"га алмаштиришни бекор қилиб, жароҳатланган Эдуардо Камавингани майдондан олинишига ёрдам берди. Бу эса ФИФА қоидаларига зид.

Баҳснинг 84-дақиқасида "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти майдонга ҳимоячи Альваро Одриосолани майдонга туширмоқчи бўлди. У учрашувдаги гол муаллифи Марко Асенсионинг ўрнини эгаллаши керак эди. Ўшанда Асенсио майдонни тарк этган заҳоти Эдуардо Камавинга захирага олинишини сўради. Якунда Асенсио майдонда қолди ва Одриосола айнан Камавинганинг ўрнини эгаллади.

Гап шундаки, ФИФА қоидасига кўра, алмаштирилаётган футболчининг майдондан чиқиши ва майдонга тушаётган футболчининг чизиқдан ўтиб, майдонга тушганидан кейин алмаштирилиш жараёни якунланган ҳисобланади ва буни бекор қилиб бўлмайди.

Ўз навбатида Одриосола чизиқ хатлаб, майдонга тушиб бўлган ва Асенсио чизиқ хатлаб майдондан чиққанди. Ўз навбатида бош ҳакам ҳам бу паллада хато қилди ва "Реал"га захиранинг бекор қилинишида тўсиқ қўймади.

Агарда "Хетафе" бу ҳолат учун ЛаЛигага арз билан чиқса, "Реал"га техник мағлубият ёзилиши мумкин. Бироқ "Хетафе" шикоят киритишни маъқул топмади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика