"Реал" Португалия терма жамоаси ўйинчисини харид қилмоқчи
21 янв 2020 10:20
Янгиликлар
"Реал" Португалия терма жамоаси ўйинчисини харид қилмоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби "Вулверхэмптон" етакчиларидан бири Рубен Невешни келаси ёзда харид қилишга уриниб қўради.
Невешнинг трансфер нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда. Унга олдинроқ "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқаётган эди.
Невеш жорий мавсум АПЛда 23та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Невеш 2017 йилда "бўрилар" таркибига "Порту"дан келиб қўшилган. У 2015 йилдан буён Португалия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар