"Реал" Погба учун битимга Бэйлни қўшиб юбормоқчи
08 июн 2019 15:55
Янгиликлар
"Реал" Погба учун битимга Бэйлни қўшиб юбормоқчи
"Реал" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани жамоага олиб келиш учун қаттиқ киришган.
Мадридликлар Погба билан бўладиган битимга жамоадаги ўрнидан норози бўлаётган ва жамоадан кетмоқчи бўлиб юрган уэлслик футболчи Гарет Бэйлни қўшиб юборишмоқчи.
Олдинроқ, "Реал" президенти Погбани сотиб олиш фикридан қайтгани тўғрисида хабарлар чиққан эди.
Франциялик футболчи 2018/19 йилги мавсумда МЮ либосида 47та ўйин ўтказиб, 16та гол ва 11та ассистни амалга оширган эди. transfermarkt.de 26 ёшли футболчини 90 миллион еврога баҳоламоқда.
Бэйл "қаймоқранглилар" либосида 42та ўйинда қатнашиб, 14та гол ва 6та самарали узатмани амалга оширган эди. transfermarkt.de 29 ёшли уэлслик футболчини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар