"Реал" Неймарни харид қилмоқчи бўлса, жуда катта маблағ тўлашига тўғри келади

Aslanov Jasurbek
10 мар 2018, 11:41
ПСЖ "Реал"дан форвард Неймар трансфери учун 400 млн. евро сўрамоқчи.

"Қироллик клуби" бразилияликка қизиқиш билдирмоқда ва "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес ҳужумчини жамоага олиб келмоқчи.

Маълумотларга кўра, парижликлар футболчини фақат 400 млн. еврога сотишга тайёр. "Реал" раҳбарияти ПСЖнинг қарори ҳақида билади ва бир неча ҳафта олдин клуб вакиллари бразилияликнинг отаси билан учрашишган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS