UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04Александр Хомяков: "Ҳар қандай жамоа кутилмаган сюрприз тайёрлаб қўйиши мумкин"  4 23:54"Ланс" назорат ўйинида "Версал"ни мағлуб қилди. Абдуқодир Ҳусанов бир тайм ўйнади  0 23:40Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 2:3, Сайфиев сўнги дақиқада майдондан четлатилди  3 23:32Жамшид Саидов кубокдаги йирик мағлубиятдан сўнг: "Асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган"  6 23:15Тимур Кападзе Париждаги ташкилотчилик ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётганини айтди  18 22:50Ўзбекистон Кубоги. Жиззахдаги йил ўйинида "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни ютди ва ярим финалга чиқди  96 22:20Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" – "Андижон" 0:3. Highlights  1 22:00"Андижон" "Қизилқум" устидан йирик ғалаба қозониб, Ўзбекистон кубоги ярим финалига йўл олди!  22 21:35Ўзбекистонлик футболчи ўртоқлик ўйинида "Атлетико Мадрид" дарвозасига гол урди  7 21:10"Ал Насср" "Манчестер Юнайтед" вингерини сотиб олишни жиддий мақсад қилди  1 20:47УЕФА Родри ва Моратани жазолади!  1 20:28"Норвич" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 20:01Ибрагимович "Милан"даги вазифаси ҳақида маълумот берди  1 19:39Фонсека "Милан"нинг кейинги мавсумдаги мақсадини айтди  1 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" – "Андижон". Таркиблар маълум  4

"Реал" Мюнхен сафари олдидан йирик ғалабага эришди Янгиликлар

"Реал" Мюнхен сафари олдидан йирик ғалабага эришди

Испания чемпионати 35-тур учрашуви "Реал" - "Осасуна" ўйинидан матнли онлайн трансляциясини уюштирамиз.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! "Реал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди! Мадрид жамоаси мухлисларини ушбу ютуқ билан табриклаймиз! Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлди! Эътибор учун ташаккур! Соғ-саломат бўлинглар, Азиз футбол ишқибозлари!

90+3` Ўйинга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди. Ҳакам ҳам эринмаган одам экан...

90` Гол! Эҳ, ҳакам шу голни инобатга олақолмайдими... Мората гол урганди... Лекин ҳакам қоида бузилди деб топди.

89`
"Реал" бугунги ўйиндаги қиладиган ишини қилиб бўлди. Ҳакам хуштаги янграшини кутишмоқда футболчилар...

87`
"Осасуна" футболчилари чарчаб қолишган. "Реал" ҳужумга ўтишдан чарчамаяпти.

85`
Гол киритмаган ким қолди? Биринчи номзод Мората...

83` ГООООООООООООООООООООООЛ! Карвахаль! 4:0! Исконинг майдон маркази олдидан узатиб берган тўпини ўнг қанот ҳужум чизиғида иккинчи бўлимдан бошлаб ҳаракат қилаётган Карвахаль боши билан дарвоза киритди. Ҳисоб эса йириклашди!

83`
"Осасуна" ҳужум қилишни давом эттирмоқда. Энди сал кечмасмикин? Ташкил этиладиган кам сонли ҳужумлар ҳам яхши ривож олмаяпти.

81`
"Осасуна" жамоаси гол киритишга яқин эди. Лекин бу вазиятда зарбага аниқлик етишмади.

77`
"Реал" тўртинчи голни киритишин мумкин эди. Лекин жарима майдончаси ичидаги бетартибликлардан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси тўпни жарима майдончаси ичидан узоқлаштирди.

74`
Ди Мария майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Карвахаль тушди.

69`
"Осасуна" бурчак тўпи тепди. Лекин уларнинг бу уринишлари ҳам самарасиз якунланди.

67`
Модрич ўрнига Алонсо майдонга туширилди.

66` Учрашув тақдири аниқ бўлди! Қолган дақиқаларни жамоалар расмиятчилик учун ўтказишади...

64`
Риера ўрнига Акуна тушди.

62`
Учрашув қаҳрамони Роналдонинг ўрнига Каземиро майдонга туширилди.

60` ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Серхио Рамос! Ди Мариянинг узатиб берган тўпини Рамос боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

59` "Осасуна" таркибида ўзгариш руй берди. Лое ўрнига Санжурьо тушди.

57` "Реал" мухлислари уйқудами? Лекин Роналдонинг голлари уларни уйғотиб юборадиган даражада бўлди!

55`
Роналдо ушбу мавсумдаги ўзининг 30-голини киритди.

54`
Бугун Роналдо жуда фаол! "Осасуна" ҳимоячилари уни тўхтатиб қолишни чорасини топа олишмаяпти...

52` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДО! ГООООООООООООООООЛ! Айтганча, биринчи голни кўрганмидингиз? Ҳеч бўлмаса ўқиганмидингиз? Ўша голни УКАСИ! Ажойиб гол! Ўша нуқта ва ўша ижро! Чиройли гол! Тасанно, Роналдо!

50`
Модричнинг зарбаси дарвоза олдидан ўтиб кетди. "Реал" бугун фақат узоқдан гол уришни мақсад қилгандек гуё...

49` Арментерос! Учрашувдаги иккинчи "чалқанча" зарба! Яна "Осасуна" футболчилари томонидан. Ва яна ноаниқ.

47`
"Реал"нинг ҳужумини Иско қўполлик ишлатиб тўхтатиб қўйди.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!

44`
"Осасуна" деярли ярим соатдан буён ҳужум қила олмаяпти. Улар фақат ҳимояланиш билан оворалар. Танаффус улар учун кўпроқ керакдек. Сал нафасларини рослаб олиш учун...

42`
"Реал" танаффусгача яна бир гол киритмоқчилиги кўриниб турибди. Кетма-кет юштирилган ҳужумлар бесамар якунланди.

40` Марсело! Ушбу футболчининг жарима майдончаси олдидан йўллаган кучли зарбасинин Фернандес қайтариб юборди! Хавфли вазият!

38`
Роналдо кутилмаганда тўпни дарвозага тепмади ва Серхио Рамос томон оширди. Рамоснинг зарбаси ноаниқ чиқди.

36`
Роналдо учун вазият. Жарима тўпи.

34`
Марсело чап қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Лекин Фернандес бу вазиятда тўпни ушлаб олди.

32`
Роналдода яна имконият. Бу сафар ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

30` Жарима тўпи. Биринчи гол киритилган нуқтадан амалга оширилган жарима тўпи. Роналдонинг зарбаси дарвоза олдидан ўтиб кетди. Хавфли!

28`
"Осасуна" сўнгги беш дақиқа ичида майдонда "йўқолиб" қолишди.

26`
Роналдо "Осасуна" футболчиларига "финт"
 қилишни билишини кўрсатиб қўймоқда. Кўпроқ бу ишларини амалга ошираверсин! Учрашувни безаб берадиган голидан кейин янада мукаммалроқ "финт"ларини кўришни истайдиганлар етарлича топилади.

23`
Чап қанот фаол, ўнг қанот у қадар эмас дегандим сал аввал. Роналдо ҳам буни сезди ва ўзи ўнг қанотга ўтди. Криштианонинг ошириб берган тўпини Мората голга айлантира олмади.

21`
Иско бугун фаол. Роналдо эса юриб ҳам чиройли ва фойдали ишларни амалга оширмоқда.

19`
"Осасуна" ҳимояга ётиб олмаяпти. Олдинга интилмоқда. Лекин улар ҳужумда "яхши" ўйин кўрсата олишмаяпти.

17`
"Сантьяго Бернабеу"  стадиони бугун "лиқ" тўлмаган.

16`
Майдон эгалари ўз кучларини тежаб ҳаракат қилишмоқда. Уларни сешанба куни мавсумнинг энг муҳим ўйинларидан бири "Бавария"га қарши ЕЧЛ ярим финал жавоб баҳси кутмоқда.

14`
"Осасуна" нимадир қилмоқчи!? Улар тўпни ўзларига олишгандан сўнг, шу нима қилмоқчи эканликларини унутиб қўйишмоқда.

12`
"Реал" навбатдаги ҳужумини тайёрламоқда. Бугун "каймоқчилар"нинг чап қаноти фаол. Сиз бошқача бўлишини кутганмидингиз? Бэйл бугун йўқ. Шундай экан, ўнг қанотдан аввалгидек фаолликни талаб этиб бўлмайди.

10`
"Осасуна" курашмоқчи! Бирин-кетин ҳужумлар. Бурчак тўпи ҳам тепишди. Лекин ҳозирча Диего Лопес дарвозаси олдида чинакамига хавфли вазият юзага келмади.

8` "Реал" ва Роналдо ўйинни ўзлари исташгандек бошлашди! Буёғига голлар-шоусини кўрамизми? Ёки "Осасуна" қаршилик қила оладими? Буни вақт қўрсатади.

6` ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! ГООООООООООООООООЛ! ГООООООООООООЛ! Роналдо! АЖОЙИБ-ГОЛ! Заргарона зарба ва фантастик гол! Криштиано Роналдо чап қанотдан дарвоза томон борди ва чамаси 23-24 метрлар масофадан ўзининг такрорланмас зарбасини йўллади! Фернандес бу ерда фақатгина томоша қилиши мумкин эди. Заргарона гол!


6` "Осасуна" футболчиси Сехудо оддий гол уришни эмас, чалқанча услубда Диего Лопес дарвозасинин ишғол этишга уриниб кўрди. Бефойда.

5` "Реал" бурчак тўпини тепганди. Энди навбат меҳмонларга.

4` Серхио Рамос майдон марказида рақибига нисбатан қоидани бузди. "Осасуна" жаримани амалга оширди. Лекин уларни ўйлаган режалари иш бермади.

2` "Реал"нинг ҳужумини "Осасуна" ҳимоячилари бартараф этишди.

Учрашув бошланди!


Тито Виланова хотирасига бағишлаб бир минутлик сукут эълон қилинди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Испания чемпионати доирасидаги "Реал" - "Осасуна" учрашувини сайтимиз орқали матнли онлайн тарзда ёритиб борамиз. Ушбу ўйин шарҳида Шаҳбоз Беғамов ишлайди.


Учрашув соат 23:00 да бошланади.



Испания чемпионати, 35-тур.

"Реал" - "Осасуна" 4:0

Голлар:
Роналдо (6, 52), Рамос (60), Карвахаль (83)
"Реал": Диего Лопес, Начо, Варан, Рамос, Марсело, Ильярраменди, Модрич (Алонсо, 67), Иско, Ди Мария (Карвахаль, 74), Мората, Роналду (Каземиро, 62).

"Осасуна":
А.Фернандес, Дамиа, Фланьо, Аррибас, Ориоль, Пуньяль, Лоэ (Ойер, 59), Сехудо, де лас Куэвас, Арментерос (Лобато, 77), Риера (Акунья, 63).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика