"Реал" мухлислари Зиданни бош мураббий бўлишини истамоқдалар

Aziz Tukhtamuradov
25 дек 2015, 16:50
Испаниянинг машҳур нашрларидан бири AS "Реал" мухлислари ўртасида клубнинг янги бош мураббийи борасида сўров ўтказди.

Сўровда иштирок этганларнинг 52,5 фоизи Зиданни клуб бош мураббийи бўлишини истайди. 33,5 фоиз иштирокчи эса Моуриньонинг "Реал"га қайтишини истайди.

14 фоиз фойдаланувчи эса Бенитесга мавсум охиригача вақт бериш керак деб ҳисоблайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: AS