"Реал" мухлислари учун нохуш хабар

Aslanov Jasurbek
19 фев 2018
Кеча, 18 февраль куни "Реал" ЛаЛиганинг 24-тур учрашувлари доирасида "Бетис" меҳмони бўлди.

Ўйин 3:5 ҳисобида якунланди ва мадридликлар 3 очко билан уйга қайтишди. Ушбу баҳсда "Қироллик клуби" ҳимоячиси Марсело жароҳат олди ва учрашувни охиригача давом эттира олмади. 30-дақиқада унинг ўрнига Тео Эрнандес майдонга тушди.

Маълумотларга кўра, футболчига ушбу жароҳатини даволаши учун 2-3 ҳафта керак бўлади. Бразилиялик бугун тиббий кўрикдан ўтади. Марсело ПСЖга қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca