

Альваро Мората асосий таркибдан муқим жой берилмагач клуб раҳбариятидан уни қўйиб юборишларини сўраган. "Реал"да Моратани олиб қолишни исташган. Аммо футболчи кўпроқ ўйнашни истагани ва жамоадаги ҳолатидан кўнгли тўлмагани учун кетишга қарор қилди.
"Реал" Моратани ўрнига ҳеч кимни сотиб олмоқчи эмас. Зидан марказий ҳужумчи сифатида Бензема, Роналду ва керак пайтда ёш Борха Майорални ўйнатишни режалаштирган.



