«Реал» Моратани МЮга 60 млн еврога сотишга рози бўлмади

Narzulla Saydullayev
7 июн 2017, 08:12
«Реал» «Манчестер Юнайтед»га Альваро Мората борасида рад жавобини берди.

Инглиз клуби 24 ёшли испаниялик футболчи учун 60 миллион евро таклиф қилди, аммо мадридликлар рад жавобини беришди. «Реал» Моратани камида 90 миллионга сотмоқчи.

Олдинроқ ҳужумчи МЮ посбони Давид Де Хеанинг Мадридга трансферининг бир қисмига айланиши ҳақида хабарлар чиққанди.

Бу мавсум Испания чемпионатининг 26та ўйинда Мората 15та гол урди ва 5та голли пас берди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: theguardian.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›