"Реал" Мбаппе билан келиша олмаяпти
08 май 2022 23:48
Янгиликлар
"Реал" Мбаппе билан келиша олмаяпти
Мадриднинг "Реал" клуби "Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан келишувга эришишда қийналмоқда.
Манбага кўра, футболчи имиж ҳуқуқини сотишдан тушган даромаднинг 100 фоизини ўзида сақлаб қолмоқчи, "Реал" эса унга пулнинг 50 фоизини таклиф қилмоқда. Бу масала форвард учун муҳим. Шу билан бирга, "Реал" франциялик ўйинчига шартнома имзолаганлик учун бонус сифатида 180 миллион евро ҳамда йилига 40 миллион евро маош таклиф қилмоқда.
23 ёшли Мбаппе жорий мавсумда ПСЖ сафида барча турнирлар доирасида 43 та ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол урди ва 23 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар