"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси учун даъвогарлик қилмоқда

Alisher
7 дек 2021, 15:40
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Эдинсон Кавани трансфер бозорида талабга эга бўлмоқда.

34 ёшли футболчига Мадриднинг "Реал" клуби қизиқмоқда. "Қаймоқранглилар" ўйинчи учун "Барселона" билан курашишга тайёрлар.

Каваин ўз навбатида клубини ўзгартиришга тайёр. Унинг "қизил иблислар" билан тузган шартномаси мавсум сўнггига қадар мўлжалланган, шу сабаб у январда эҳтимолий иш берувчи билан музокаралар ўтказиши мумкин.

Уругвайлик жорий мавсум Англия чемпионати доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›