UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:10Клублар ўртасидиг ЖЧ. "Флуминенсе" ва "Челси" финал йўлида тўқнаш келишмоқда (онлайн ҳисоб)  7 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  3 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  2 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  12 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  6 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  3 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2

"Реал Мадрид" янги посбони Андрей Лунин ҳақида Янгиликлар

"Реал Мадрид" янги посбони Андрей Лунин ҳақида

"Қироллик клуби" янги посбони ким у?

"Менинг севимли жамоам "Реал Мадрид". Албатта, қачондир имкон бўлиб, бу клуб таркибига ўтиш ва жамоа таркибида, ўша топ даражадаги ўйинларда иштирок этишни хоҳлардим", – деганди Лунин 2017 йил май ойида. 

Куни-кеча футболчи "Қироллик клуби" билан 6 йиллик шартномага имзолаганидан хабарингиз бор албатта. Трансфер нархи - 9 миллион евро деб баҳоланди. 

Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг нархи - 3.5 миллион.

Андрей Лунин Харьковдан 100 километр узоқликдаги Красноград шаҳрида таваллуд топган.

Харьковнинг "Металлист" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2015 йилда "Днепр" билан шартнома имзолайди ва биринчи мавсумни ёшлар жамоасида ўтказади. Асоссий жамоа таркибидаги дебютини 2016 йил октябрь ойида нишонлайди. Ўз имкониятидан унумли фойдаланган ёш посбон тезда Днепрнинг асосий посбонига айланади.

Украина U-17 ёшлар терма жамоаси таркибида ёшлар ўртасида Европа Чемпионати-2016 иштирокчиси ҳисобаланади. Лунин ўша мусобақада термасининг асосий дарвозабони бўлган. 2017 йилдан U-19 термасига чақирила бошлаган. 2017 йил 23 май куни Лунин илк бор мамлакат асосий терма жамоасига чақирув олади.

2017 йил июнь ойида дарвозабон Луганскнинг "Заря" жамоасига ўтади ва 2017/18-йилги мавсум якунларига кўра, клубнинг энг яхши футболчиси деб тан олинади.

Терма сафида дебют 2018 йилнинг 23 мартида Саудия Арабистонига қарши ўйинла (1:1) амалга ошди. Шу тариқа, Лунин Украина тарихида терма жамоа сафида майдонга тушган энг ёш дарвозабон бўлишига имкон берди. 

Лунин ажойиб реакция соҳиби ва муштлари билан ажойиб ҳаракат қилади, лекин доим ҳам тўпга чиқишда ишончли ҳар доим ҳам ишончли ҳаракат қилмайди – шу борада ёш Лунин ўз устида ҳали кўп ишлаши зарур. Аммо унинг энг асосий устун томони ва эътирофга сабаб бўлган жиҳат бу унинг совуққонлигидир.

Украина терма жамоаси тарихидаги энг ёш дарвозабон мавсумолди тайёргарликка "Реал" билан йўл олади, ана ўша ерда футболчининг кейинги тақдири аниқ бўлади. Хулен Лопетеги ёш футболчиларга эътибор беришни хуш кўради. Демак, ёш Андрейга ҳам имкон беришлари аниқ.


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика