

Футболчи учун Мадрид жамоаси 95 миллион евро тўлашга тайёр. «Реал Мадрид»дан ташқари «тўпчилар» сардорига «Бавария» ва ПСЖдан қизиқиш бўлмоқда. Бироқ норвегиялик футболчи «Арсенал»ни тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди.
Маълумот учун Эдегор 2021 йилда «Реал Мадрид»дан «Арсенал»га кўчиб ўтган. Унинг «тўпчилар» билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган. Ярим ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 39 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 10 та гол ва 7 та голли узатма бор.




