«Реал Мадрид» МЮ футболчиси учун 80 миллион евро тўлаши мумкин
15 мар 09:22
Янгиликлар
«Реал Мадрид» МЮ футболчиси учун 80 миллион евро тўлаши мумкин
«Реал Мадрид» МЮнинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Кобби Майнуга қизиқиш билдирмоқда.
«Қизил иблислар» футболчини 80 миллион еврога сотишга тайёр. Ўз навбатида «Қироллик клуби» ҳам ушбу суммага ёш иқтидор соҳибини сотиб олишга қарши эмас.
Аввалроқ, МЮ ярим ҳимоячи билан янги шартнома бўйича келиша олмаганди. Шундан сўнг Манчестер жамоаси футболчини сотишга қарор қилганди. Жорий мавсум Кобби Майну 25 та учрашувда майдонга тушди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар