

Sky Sports хабарига кўра, “Реал Мадрид” Мбаппе билан шартнома имзолай олмаса, “Манчестер Сити” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альваресни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқади.
Мбаппенинг Париж клуби билан тузган шартномаси келаси йилнинг ёзида якунланади.
Хулиан Альварес эса ўтган мавсум “Ман Сити” таркибида барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол уришга эришган. Унинг Трансфермаркт порталидаги нархи 50 миллион евро.



