

FourFourTwo нашри маълум қилишича, “Реал Мадрид” бор кучи билан футболчи билан шартнома имзолаш учун ҳаракат қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган ва мадридликлар ярим ҳимоячи учун 100 миллион фунт тўлашга тайёр.
Маълумот учун, Фоден “Манчестер Сити” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум барча мусобақаларда 39 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 18 та гол ва 10 та голли узатма бор.



