"Реал" "Ливерпуль" спорт директорини ўзига жалб қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
18 окт 2021, 01:15
"Ливерпуль" спорт директори Майкл Эдвардс Испанияга йўл олиши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, "Реал Мадрид" уни таклиф қилиш имкониятларини ўрганмоқда. "Қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес унинг номзоди билан шахсан қизиқмоқда. У Эдвардсдан клубга янги футболчиларни топишга ёрдам беришини кутади ва "Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелоттига ўринбосар топишига ишонади.

Эдвардс "Ливерпуль"да 2011 йилдан буён ишлайди, у ерга Лондоннинг "Тоттенхэм" клубидан келиб қўшилган. Майкл Муҳаммад Салоҳ ва Виржил ван Дейк билан шартномалар тузишда муҳим роль ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›