

"Sport Italia" хабарига кўра, шартнома 2023 йилга қадар узайтирилган. Келишувда унинг товон пули 160 млн евро этиб белгилаб қўйилган. Мауро янги шартномага кўра, йилига 8 млн евро маош олади. Ҳозирча бу ҳақда расмий маълумот келтирилмаган.
Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилда ўз якунига етади. Олдинроқ унинг хизматларига "Реал" томонидан қизиқишлар бўлгани борасида хабарлар тарқалганди.



