

Контенинг "Челси" билан шартномаси 2019 йилги мавсум якунигача мўлжалланган бўлган. Ва у шу давр мобайнида 10 млн евро ишлаб олиши керак эди. Аммо италиялик мутахассиснинг шартномаси ҳали бекор қилинмаган. У "Челси" раҳбарияти 4 млн евро тўласа ҳам шартномани бекор қилишга тайёрлигини маълум қилган.
49 ёшли мутахассис ўтган мавсумдан кейин истеъфога чиққанди. Унинг компенсация пули тўланмагани боис, шартнома ҳам бекор қилинмаганди. Шу боисдан "Реал" Конте билан шартнома туза олмаяпти, деб хабар беради "Il Giornale".



