“Реал” кетма-кет 15 та сафар ўйинида “Барселона”га гол урди

7 фев 2019, 08:44
Мадридликлар “Камп Ноу”да гол уришдан тўхтамаяпти.

Испания Кубоги ярим финали илк ўйини “Кам Ноу”да кечди. Унда “Барселона” “Реал”ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Шу тариқа Мадрид клуби Каталония майдонида кетма-кет 15 та ўйиндан бери гол уриб келмоқда. Бу “Қироллик клуби”нинг “Класико”лар тарихидаги энг яхши сафардаги голли cериясидир.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta