
Ҳозиргина ниҳоясига етган учрашувда "Боруссия Д" жамоаси "Реал"ни мағлуб этди ва ушбу мавсумда Мадрид клуби устидан ғалаба қозонган илк жамоа бўлди. "Реал" устидан ЕЧЛда сўнгги бор ғалаба қилган жамоа ҳам айнан Юрген Клопп шогирдлари бўлишади. Ўтган йилги мавсумда "Боруссия Д" "Реал"ни ярим финал остонасидан ортга қайтарганди. Бу йил эса ярим финалга "Реал" жамоаси йўлланма олди.