“Реал” ижарадаги футболчисини ортга қайтармоқчи

31 дек 2020, 01:53
“Реал” клуби раҳбарияти ҳимоячи Хесус Вальехони ижара муддати тугамасидан туриб, клубга қайтармоқчи.

Бу 22 ёшли футболчининг “Вулверхэмптон” таркибида ўйин амалиётига эга бўлмаганлиги билан изоҳланмоқда.

“Реал” ушбу масала бўйича – футболчининг ижара муддатини бекор қилиш борасида инглиз клуби билан алоқага чиққан.

Сўнгги икки ойда Вальехо ижарада тўп тепадиган жамоаси сафида бирорта учрашувда ҳам майдонга тушмади. Жами у “Вулвс” сафида саккизта ўйинда иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: As