"Реал" ҳужумчиси сафдан чиқди

Sherzod Nurmatov
30 окт 2021, 21:50
Мадриднинг "Реал" клуби форварди Родриго Испания чемпионати доирасидаги "Эльче"га қарши ўйинда (2:1) жароҳат олди.

20 ёшли бразилиялик 18-дақиқада жароҳатланди ва унинг ўрнига Марко Асенсион майдонга тушди.

Ҳужумчининг жароҳати билан боғлиқ тафсилотлар ва унинг тикланиш муддати тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.

Родриго жорий мавсумда Ла Лигада 10 ўйинда 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Footmercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›