"Реал" ҳимоячиси "Интер"га ўтиши мумкин
12 июн 2022 16:04
Янгиликлар
"Реал" ҳимоячиси "Интер"га ўтиши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Альваро Одриосола фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин.
Милан клуби раҳбарияти "Челси", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётган Дензел Дюмфрис кетса, испанияликни таклиф этиш имкониятларини кўриб чиқади. "Реал" Одриосола билан 20 млн евро эвазига хайрлашишга тайёр.
26 ёшли ҳимоячи ўтган мавсум "Фиорентина"да ижара асосида ўйнади. У жамоа таркибида 27та ўйинда 1та гол ва 1та ассист қайд этди.
Transfermarkt Одриосолани 12 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар