"Реал" ҳимоячиларидан бири "Ман Сити"га қарши ўйингача тикланмайди

Administrator
16 фев 2025, 20:19
Аввалроқ "Реал" ҳимояси уч вакили сафга қайтиши ҳақида хабар берилганди.

"Реал Мадрид" клуби ҳимоячилари Давид Алаба ва Антонио Рюдигер "Манчестер Сити"га қарши бўладиган ЕЧЛ плей-офф босқичи жавоб ўйинида майдонга тушиши мумкин бўлади. Бу ҳақда As нашри хабар бермоқда. Иккала ҳимоячи ҳам кутилганидан эртароқ тикланмоқда. Шу билан бирга, ўртада бироз шубҳа ҳам бор. 

Лукас Васкес эса "Ман Сити"га қарши ўйингача тикланмаслиги деярли аниқ. Ҳимоячи 19 февралдаги ўйинга қадар тикланишга улгурмайди. 

Маълумот учун, ЕЧЛ плей-оффининг илк баҳсида "Реал" камбэк эвазига "Ман Сити"ни (2:3) мағлуб қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›