"Реал" ҳимоячиларидан бири "Атлетико"га қарши баҳсда иштирок этмайди

Aslanov Jasurbek
14 ноя 2017, 17:43
"Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль Мадрид дербисида иштирок этмайди.

18 ноябрь куни "Қироллик клуби" ЛаЛиганинг 12-турида "Атлетико" билан ўйнайди. Олдинроқ, юраги билан муаммо бўлган Карвахаль майдонга қайтишга тайёрлиги эълон қилинган эди.

Даниэль Карвахаль даволанишнинг сўнгги босқичида, бироқ шифокор Сесар Кесаданинг сўзларига кўра, футболчи аста-секинлик билан юкламаларни ошириб бориши керак.

"Реал" дарвозабони Кейлор Навас ҳам ёрдам бера олмайди. Костарикалик бир ойдан бери жароҳатини даволамоқда ва ҳозирча ўйнашга тайёр эмас.

"Атлетико" - "Реал" ўйини "Ванда Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›